25 май куни Душанбе шаҳрида Жаҳон футбол кунига бағишланган фестиваль бўлиб ўтади. Тадбирнинг юқори савияда ташкил этилишини таъминлаш учун ташкилий Қўмитанинг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Душанбе шаҳри раиси девони ахборот бўлимида хабар берилди.

Учрашувда шаҳар раисининг биринчи ўринбосари йиғилганларни Марказий Осиё Футбол Ассоциацияси (CАFА) Президенти ва Тожикистон Футбол Федерацияси Президенти Рустами Имомалининг Жаҳон футбол кунини ўтказиш таклифини қабул қилгани билан табриклади. Тадбирни муваффақиятли ўтказиш учун барча кўникма ва малакалардан фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.
Май ойи бошида БМТ Бош Ассамблеяси Рустами Имомали томонидан Бутунжаҳон футбол кунини эълон қилиш тўғрисида таклиф қилинган резолюцияни қабул қилди. Бу кун соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва футбол орқали турли маданият ва халқларни бирлаштириш учун ажойиб имконият бўлади.
Бир қатор давлатлар томонидан қўллаб-қувватланган қарорда йирик спорт тадбирларини тинчлик, дўстлик ва бағрикенглик муҳитида ўтказиш муҳимлиги таъкидланган. Жаҳон кунини кунини эълон қилиш ғояси халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланиб, ушбу спорт турининг жаҳон миқёсидаги ролини таъкидлади.