Фарғонада Мактабгача ва мактаб таълими вазири раҳбарлигида учрашув бўлиб ўтди
Фарғона вилоятида Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова раҳбарлигида таълим соҳасидаги муаммоларни бартараф етиш ва унинг сифатини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси раҳбарлари, туман ва шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари раҳбарлари иштирок етди.
Учрашув давомида туман раҳбарлари таълим сифатини ошириш бўйича ўз тақдимотларини тақдим этдилар. Хусусан, туман раҳбарларининг йиллик режалари, жорий ишлар бўйича ҳисоботлари ва лойиҳалари тақдим этилди.