Гватемаладаги зилзила

Гватемалада 6,5 магнитудали зилзила содир бўлди. Мамлакат хизматларига кўра, йўлларда ва касалхоналарда кичик зарар қайд этилган.
Миллий Сейсмология институти маълумотларига кўра, силкинишлар маҳаллий вақт билан 05.39 да (Москва вақти билан 14.39) 12.8 километр чуқурликда қайд этилган. Фавқулодда вазиятларни бошқариш Миллий идораси, шунингдек, мамлакат жануби-ғарбидаги Сан-Маркос шаҳридаги шифохона шикастлангани ва йўллардан бирида тош қулаши содир бўлганини таъкидлади.