Июн ойи бошида Қирғизистон Республикаси Иқтисодиёт ва савдо вазири Данияр Амангелдиев ва Қирғизистон Республикаси Молия вазири Алмаз Бакетаев Ислом тараққиёт банки Президенти Mуҳаммад Ал-Жассер билан учрашди.

Томонлар мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, ипотека кредитлаш, энергетика, шу жумладан қайта тикланадиган энергия манбалари, шунингдек логистика марказларини қуриш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.
Қирғизистоннинг энергетика соҳасини ривожлантириш ва “Қамбар-Ота” ГЭС-1 қурилиши масаласи алоҳида кўриб чиқилди.

Mҳаммад Ал-Жассер қайта тикланадиган энергия манбалари соҳасидаги инфратузилма ташаббуслари ва лойиҳаларини амалга оширишга қизиқиш билдирди.

Учрашув якунида Қирғизистон ва Ислом тараққиёт банки ўртасида яқин ҳамкорликни давом эттириш бўйича келишувга еришилди.
Сурат: Қирғизистон Республикаси Иқтисодиёт ва савдо вазирлиги