“Эко-авлод” волонтёрлар оромгоҳига старт берилди – ИА Караван Инфо
“Эко-авлод” волонтёрлар оромгоҳига старт берилди

“Эко-авлод” волонтёрлар ўқув оромгоҳига старт берилди

Жорий йилнинг 9 февраль куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ўзбекистон Волонтёрлари Ассоциацияси ижтимоий ҳамкорлигидаги лойиҳа –  “Эко-авлод” волонтёрлар ўқув оромгоҳига фаолиятига старт берилди.

Республикамизнинг барча вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасидан фаол волонтёр-ёшларни бир майдонга жамлаган лойиҳа ёш авлод ўртасида эко мафкура маданиятини ошириш ҳамда ташаббускор, масъулиятли волонтёрлар харакатларини ривожлантиришни мақсад қилган.

Таъкидлаш жоизки, оромгоҳда иштирок этиш учун юртимизнинг барча ҳудудларидан жами 1135та  ариза қабул қилинди. Улар орасидан волонтерларни атрофида бирлаштирган координаторлар, менторлар, ижтимоий ва иқтисослаштирилган волонтерликни ривожига ҳисса қўшишган энг фаол 250 нафар ёшлар саралаб олинди.

Ёшлар нафақат табиатга балки хар кунги хаёти давомида муносабат, мулоқот, ишга ёндашиш, бор ресурслардан тежамли фойдаланишда мехр ва эко онгни мухрланишига қаратилган. Оромгоҳ дастури давомида иштирокчилар ўқув ўйинлари, волониерлик акциялар, амалий машғулотлар, тренинглар, гуруҳларда ишлаш, маҳорат дарслари ҳамда тажриба алмашиш ва волонтерлик ташаббуслар ишлаб чиқишга хизмат қиладиган мунозара майдонларида қатнашмоқдалар.

Лойиҳанинг 2025-йилнинг юртимизда “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилинганлиги доирасида ташкил этилаётгани унинг аҳамиятини янада оширади.

Оромгоҳнинг расмий очилиш маросимида сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агенилиги директори маслахатчиси ҳамда Ўзбекистон Волонтёрлари Ассоциацияси раҳбари Ширин Абидова мазкур лойиҳа учун “Эко-авлод” номи бежиз танланмаганини таъкидладилар. Уларнинг сўзларига кўра, бу ташаббус ёшларда эко онгни шакллантириш, уларни ҳар тарафлама масъулиятли, тежамли, мехр-оқибатли инсон, фаол жамиат аъзоси бўлиши муҳим эканлигини кўрсатади. “Биз ҳар йўналишда экологик жиҳатдан масъулиятли янги авлодни тарбиялашни мақсад қилганмиз. Бугун волонтерлар муаммоларни чуқур тушунишлари, уларга ечим топиш йўлларини излаши ва бу борада жамиятда ўрнак бўлишига тайёр. Оромгоҳ иштирокчилар учун нафақат билим ва кўникмаларга эга бўлиш имкониятини бериши, балки, волонтёрлик ҳаракатларини ривожланиши учун мустаҳкам платформага айланиши лозим”, – дедилар Ширин Абидова.

Оромгоҳ иштирокчиларидан бири Тимур Разаков оромгоҳда ташкил этилаётган машғулотлар, муҳокамалар ва амалий тренинглар мавжуд бўлган муаммоларга ёндашувни ўзгартириб, уларга волонтерлик топишга кўмаклашаётганини таъкидлади.

Шунингдек, иштирокчилар учун лойиҳа орқали тақдим этилган Республикамизнинг турли ҳудудларидан келган волонтёрлар билан фикр ва тажриба алмашиш имконияти уларни келгусида янги эзгу ташаббусларга илҳомлантиришини таъкидлади. Унинг қайд этишича, лойиҳа ёшларга биргаликда қўшма дастурлар устида ишлаш, келгусида ўз шаҳар ва қишлоқларида экологик фаолликни кучайтириш учун мустаҳкам замин яратади.

Қорақалпоғистон Республикасидан ташриф буюрган иштирокчи- Жасурбек Нуруллаев оромгоҳнинг илк кунлариданоқ турли вилоятлардан келган волонтёрлар билан дўстона муносабат ўрнатишга муваффақ бўлганини қайд этди. Ташкилотчилар томонидан иштирокчиларнинг ўзаро мулоқотини мустаҳкамлаш мақсадида махсус ёндашув қўлланилаётгани, хусусан, ҳар овқатланиш вақтида иштирокчиларнинг янги шериклар  билан ўтириш тизими яратилгани ёшлар ўртасида дўстона алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилаётганини таъкидлади.

Юртимиз ёшларининг волонтер сифатида барчага ёрдам беришга  бўлган катта қизиқишни инобатга олган ҳолда, ташкилотчилар оромгоҳнинг 15-21 февраль кунлари иккинчи мавсумини ташкил этишга қарор қилишди. Бу ўз навбатида, иштирокчилар қамровини кенгайтириш имконини беради.

Келгусида лойиҳа жамиятга фойдаси тегадиган стартапларни қўллаб-қувватлаш, халқаро ҳамкорликни рағбатлантириш ва волонтерлар ўртасида тажриба алмашиш учун муҳим платформага айланиши кутилмоқда.

Foto: “Karavan info” axborot agentligi hamkorlari

error: