10 июн куни «Барқарор ривожланиш учун сув, 2018-2028» Халқаро ўн йиллик акциясига бағишланган учинчи халқаро конференция доирасида Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон БМТ нинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича (ЮНЕСКО) Бош директори Одри Азуле билан учрашди.

Учрашувда турли соҳаларда, жумладан, фан ва маданият соҳасида икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Музокаралар иштирокчилари Тожикистоннинг ушбу соҳалардаги ютуқларини қайд этдилар.

«Биз Тожикистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги бой табиий ва маданий меросни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан бирини муҳокама қилдик. Шунингдек, биз Тожикистон Республикаси Маданият ва Ташқи ишлар вазирлари билан Тожикистон томонидан янги номинацияларни ЮНЕСКО нинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритиш тўғрисида суҳбатлашдик», — дея таъкидлади ЮНЕСКО раҳбари.
Имомали Раҳмон ва Одри Азуле ўртасидаги шахсий учрашув чоғида Юнесконинг «Марказий Осиё аҳолисининг музликларнинг эриши хавфига нисбатан заифлигини камайтириш » лойиҳаларидан бири кўриб чиқилди.

«Мен Тожикистоннинг сув ва музликлар соҳасидаги мажбуриятлари ва яхши ташаббусларини, шу жумладан Душанбеда «Барқарор ривожланиш учун сув, 2018-2028″ Халқаро ўн йиллик акцияси бўйича учинчи халқаро конференцияни ўтказишни мамнуният билан қабул қиламан ва қадрлайман», — деди Одри Азуле.
Сурат: Тожикистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати