Канада ҳукумати Молдовани молиялаштириш учун маблағ ажратишни режалаштирмоқда
Канада Молдова билан Республика ҳукуматини молиявий қўллаб-қувватлаш учун катта кредит бериш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Канаданинг Молдовадаги элчиси Гэвин Бьюкен Digi 24 телеканалига берган интервюсида айтиб ўтди.

«Биз Молдовани қўллаб-қувватлайдиган бир қатор соҳаларни белгилаймиз. Бизда фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлаш бўйича кичик лойиҳамиз бор, биз суд тизимини қўллаб-қувватлаймиз, энергетика соҳасида қўллаб-қувватлаймиз ва энди ҳукуматни молиявий қўллаб-қувватлаш учун катта миқдордаги кредит бўйича музокаралар олиб бормоқдамиз» — деди Г.Бьюкен.
Унинг фикрича, Молдова Ғарб учун зарур бўлган ислоҳотларни амалга оширмоқда ва Европа Иттифоқига қўшилиш йўлида.