Кузбассда динозаврнинг янги тури топилди
Россия Фанлар Академияси Зоология институти, Санкт — Петербург Давлат университети ва Кузбасс Давлат ўлкашунослик музейи олимлари биринчи марта Кемерово вилоятида топилган динозаврнинг янги турини-Цератозавр динозаврини тасвирлаб беришди.

Бу Осиёда бўр даврига оид биринчи топилма. Илгари, ўша вақтдан 40 миллион йил олдин бу ҳудудда Цератозаврлар йўқ бўлиб кетган деб ишонилган.