МолдоваТашқи ишлар вазирлиги Европа Иттифоқи билан хавфсизлик шартномасини изоҳлади
Молдованинг Европа Иттифоқи билан хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлиги тўғрисидаги битим хорижий ҳарбий хизматчиларни Республика ҳудудига ўтказишни назарда тутмайди. Бу маълумотни мамлакат Ташқи ишлар вазири Михай Попшой маълум қилди.

Аввалроқ, Financial Times газетаси, Европа Иттифоқи таклифига ишора қилиб, Молдова ва Европа Иттифоқи келгуси ҳафта хавфсизлик шериклигини «тубдан янги даражада» чуқурлаштириш тўғрисида битим имзолашга тайёрланаётгани ҳақида хабар берган эди.