Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашида вето ҳуқуқидан фойдаланган ва АҚШ ва Япония томонидан таклиф қилинган, космосда ядро қуролини жойлаштиришни тақиқловчи резолюция лойиҳасини блоклаган. БМТ Хавфсизлик Кенгашига аъзо 13 мамлакатдан 15 нафари резолюцияни ёқлаб овоз берди, Хитой эса овоз беришда бетараф бўлди.

Овоз беришдан олдин Россиянинг БМТ даги доимий вакили Василий Небензя ушбу ҳужжат Хавфсизлик Кенгашига аъзо давлатлар ўртасида янада катта бўлинишга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Россия ва Хитой резолюция лойиҳасига ҳар қандай турдаги қуролни космосга жойлаштиришнинг олдини олиш чораларини ўз ичига олган ўзгартириш киритишни таклиф қилишди, аммо уларнинг таклифи рад этилди.
Ҳужжат саккизта хатбошини ўз ичига олади, унда космик дастурни ишлаб чиқаётган Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо давлатлар тинчлик, хавфсизликни таъминлаш, халқаро ҳамкорлик ва ўзаро тушунишни қўллаб-қувватлаш мақсадида халқаро ҳуқуққа, шу жумладан БМТ Низомига риоя қилишга чақирадилар. Бундан ташқари, ҳужжат барча мамлакатларга, айниқса космик имкониятларга эга бўлганларга мурожаат қилиб, космосдан тинч фойдаланиш ва космик қуролланиш пойгасининг олдини олишга чақиради.