Россия ташқи ишлар вазирлиги Словакия Бош вазирига қилинган ҳужумни қоралади
Россия ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова Словакия Бош вазири Роберт Фицога қилинган ҳужумни қоралаб, Россия уни дўст сифатида билишини ва тезроқ соғайиб кетишини исташини таъкидлади.

Воқеа Братиславадан 190 километр узоқликда жойлашган Гандлова шаҳрида ҳукумат йиғилишидан кейин содир бўлган. Суиқасддан кейин Р. Фицо оғир аҳволда зудлик билан вертолётда касалхонага олиб кетилди.
Сурат: https://mid.ru/ru/foreign_policy/news/1950737/