Россия ва Хитой бошқа мамлакатларнинг БРИКС га қўшилишини қўллаб-қувватлайди

Россия ва Хитой янги аъзо давлатларнинг BRICS доирасида мавжуд ҳамкорлик тузилмасига қўшилишини қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдирдилар. Бу ҳақда Россия Федерацияси ва Хитой Халқ Республикасининг янги даврга кираётган ҳар томонлама шериклик ва стратегик ҳамкорлик доирасидаги муносабатларни чуқурлаштириш тўғрисидаги қўшма баёнотида айтилади. Бу баёнот икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 75 йиллиги муносабати билан Кремльнинг расмий сайтида эълон қилинди.
Баёнотда шундай дейилган: «Томонлар янги аъзо давлатларнинг мавжуд BRICS ҳамкорлик тузилмасига қўшилишини осонлаштиришга тайёр.»
Сурат: https://mid.ru/ru/foreign_policy/briks/