Россия ва Хитой космик соҳада ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Россия ва Хитой Космос соҳасида, айниқса халқаро илмий ой станциясини яратиш, шунингдек GLONASS ва Бэйдоудан фойдаланиш доирасида ҳамкорликни давом эттирадилар. Буни Россия Федерацияси ва Хитой Халқ Республикасининг ҳар томонлама шериклик ва стратегик ҳамкорлик бўйича алоқаларни кучайтириш тўғрисидаги қўшма баёноти тасдиқлайди.

Ушбу баёнот икки мамлакат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 75-йиллиги муносабати билан Кремльнинг расмий веб-сайтида эълон қилинди.