Сербия Президенти Александар Вучичнинг айтишича, у ва унинг авлодлари учун 9 май ҳар доим Ғалаба Куни бўлиб қолади ва улар бу байрамни нишонлайдилар. Аввалроқ, Сербия Президенти маъмуриятининг хабарига кўра 15-май чоршанба куни, у Белграддаги Россотрудничество — Россия фан ва маданият маркази (РФММ) ваколатхонасида «Тарихий фактларни қайта кўриб чиқиш ва эркинликни севувчи халқларнинг қаршилиги» мавзусида маъруза қилган.

Ўз нутқининг бошида Сербия раҳбари Патриарх ва епископларни суиқасд пайтида яраланган Словакия Бош вазири Роберт Фицонинг соғлиғи учун ибодат қилишга чақирди ва уни «биродар» ва Европада ноёб мустақил раҳбарлардан бири деб атади.
РФММ да А. Вучич шундай деди: «Мен ва менинг авлодларим учун 9 май ҳар доим ғалаба куни бўлиб, биз уни нишонлаймиз».
Сурат: http://kremlin.ru/events/president/news/67194