Ўтган ҳафта Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдухакимов Хитойнинг “Shanghai SUS Environment” чиқиндиларни бошқариш компанияси раиси Цзишень Лонг билан учрашди.
Иштирокчилар Ўзбекистонда чиқиндиларни бошқариш тизимидаги ислоҳотлар, шунингдек, бу борада ҳал қилиниши зарур бўлган муаммоларни муҳокама қилдилар. Уларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 январдаги «Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Фармони қабул қилингани таъкидланди.

Айни пайтда Ўзбекистон ҳукумати чиқиндиларни ёқиш ва чиқиндиларни йўқ қилиш хизматлари учун тўлов тарифларини ўзгартириш орқали электр энергиясини ишлаб чиқариш тизимларини яратишни режалаштирмоқда.
Ўз навбатида, Цзишень Лонг Ўзбекистондаги ислоҳотларга ижобий баҳо берди ва компания Республикада юқорида қайд этилган муаммоларни ҳал этишга ҳисса қўшишга тайёрлигини билдирди.
Музокаралар якунида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва “Shanghai SUS Environment” чиқиндиларни энергия билан таъминлаш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ҳамкорлик Меморандумини имзоладилар.
“Shanghai SUS Environment” — қаттиқ чиқиндиларни ёқиш заводларининг энг йирик етказиб берувчиси ва Хитойда қаттиқ чиқиндиларни бошқариш тизимларининг етакчи ишлаб чиқарувчиси.
Сурат: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати