“Сколково” инновацион маркази Ҳиндистон компаниялари билан ўз ҳудудида ваколатхоналар, идоралар ва тадқиқот марказларини ташкил этиш бўйича фаол музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда яқинда Россия Давлат тараққиёт корпорацияси ВЭБ.РФ раисининг ўринбосари этиб тайинланган (“Сколково» жамғармасининг собиқ раҳбари) Игорь Дроздов РБК га берган интервьюсида айтиб ўтди.

И.Дроздовнинг сўзларига кўра, музокаралар олиб борилаётган Ҳинд компаниялари қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ва IT-технологиялари соҳаларида ишламоқда. Компанияларнинг номлари ҳали ошкор қилинмаган, аммо маълумки, Ҳинд бизнеси билан алоқалар Ҳиндистоннинг “Сколково” ваколатхонаси орқали ташкил этилган. У, бизнес миссияларини ва маҳаллий шериклар билан учрашувларни ташкил қилади.
Бугунги кунда Эроннинг FANAP компаниясининг офиси ва Туниснинг Telnet компаниясининг R&D-илмий-тадқиқот маркази “Сколково” даги хорижий шериклар қаторида қолмоқда. FANAP банклар учун молиявий тўловлар, катта маълумотлар, блокчейн ва сунъий интеллект соҳасидаги ечимларни ишлаб чиқади. Telnet инновацион космик сенсорларни ишлаб чиқмоқда.
Игорь Дроздовнинг таъкидлашича, 2010 йилда “Сколково” ташкил этилганида, кўплаб Ғарб компаниялари Россия бозорида 15-20 йил давомида мавжуд бўлган, ўзларининг тадқиқот марказлари бўлган ва улар инновацион марказ ҳудудида янги марказларни очиш зарурлигига ишонч ҳосил қилишлари керак эди.
«Шарқий компаниялар билан вазият бошқача. Улар одатда тегишли бозорга киргандан сўнг чет элда тадқиқот марказларини очиш ва у ерда савдо ва ишлаб чиқариш қувватларига эга бўлиш ҳақида ўйлашади. Энди дўст мамлакатларнинг кўплаб компаниялари Россияда фақат биринчи қадамларни қўйишмоқда», — дея қўшимча қилди Игорь Дроздов.
Шунга қарамай, у яқин келажакда Шарқий компаниялар “Сколково” ҳудудида ўз тадқиқот марказларининг жойлашуви тўғрисида қарор қабул қилишларига ишонч билдирди.
Сурат: “Сколково” расмий веб-сайти