Ўтган ҳафта Самарқандда Осиё-2024 хотин-қизлар форуми доирасида Тожикистон Республикаси Мажлиси намояндагон (Олий Мажлис Вакиллар палатаси) Мажлиси Оли раиси ўринбосари Мавсума Муини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси (Парламент) Қонунчилик палатаси раиси Нуриддин Исмоилов билан учрашди.

M.Муини Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, давлат бошқарувидаги иштирокини кенгайтириш, уларга тенг ҳуқуқ ва имкониятлар яратиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни қайд этди.
Учрашувда томонлар икки давлат раҳбарларининг ўзаро ишончи ва қатъий сиёсий иродаси туфайли икки томонлама ҳамкорлик кенгайишини таъкидладилар.

Мавсума Муини, шунингдек, Қатар давлати маслаҳат Кенгаши раисининг ўринбосари Хамда бинт Хасан ал-Сулайти билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Тожикистон Республикаси Мажлиси намояндагон Мажлиси Оли Қатар давлати билан ҳамкорликка алоҳида еътибор қаратаётгани, парламентлараро алоқалар икки давлат ўртасидаги турли соҳалардаги муносабатларни кенгайтириш учун ҳуқуқий асосларни яратишда муҳим ўрин тутаётгани таъкидланди.
Сурат: Тожикистон Республикаси Мажлиси намояндагон Мажлиси Оли