Ўтган ҳафта Эрон пойтахти Теҳронда Тожикистон ва Эрон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Томонлар делегацияларига Тожикистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фаррух Шарифзода ва Эрон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Али Бокири бошчилик қилди. Маслаҳатлашувлар давомида томонлар икки дўст мамлакат ўртасидаги кўп қиррали муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар.

Учрашувда сўнгги минтақавий ва халқаро ўзгаришлар юзасидан фикр алмашилди, Тожикистон делегациясини Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Амир Абдуллоҳиян қабул қилди.
Учрашувда икки мамлакат олий раҳбарияти ўртасидаги келишувларни амалга ошириш мақсадида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Маҳди Сафари билан учрашди, унда томонлар икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалаларини ҳамда қўшма иқтисодий лойиҳаларга шарт-шароитлар яратишни муҳокама қилдилар..
Ташриф якунида Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ф.Шарифзода Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти (ИҲТ) Бош котиби Хусрав Нозири билан учрашди, унда томонлар Тожикистон ва ташкилот ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришдан мамнун эканликларини билдириб, ташкилот фаолияти доирасидаги қўшма тадбирларни муҳокама қилдилар.
Сурат: Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги