Ҳужжатларнинг имзоланиши 20 май куни Бакуда бўлиб ўтган икки мамлакат тадбиркорлари форумининг натижаси бўлди.
Форумда саноат, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва ахборот технологиялари каби турли соҳалардаги ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди. Форумда икки мамлакатдан ишбилармон доиралар ва инвесторлар вакиллари бўлган 200 дан ортиқ киши иштирок этди.

Имзоланган ҳужжатлар орасида нафақат ўзаро англашув меморандумлари, балки савдо соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар, шунингдек, тўқимачилик, пахтачилик ва экспорт-импорт операциялари каби соҳаларда тажриба алмашиш бўйича компаниялар ўртасида тузилган консигнация шартномалари ҳам бор.
Форумнинг мақсади Тожикистон иқтисодиётига сармоя киритиш салоҳияти ва имкониятларини тақдим этиш, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги савдо ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш. Ушбу мақсадларга эришиш учун тадбиркорлар ва инвесторлар ўртасида мулоқот майдончаси ташкил этилди. Тадбир давомида Тожикистон вакиллари Озарбайжон компанияларини Тожикистондаги устувор инвестиция лойиҳаларида иштирок этишга таклиф қилишди.
Форумда муҳокама қилинган асосий лойиҳалардан бири Озарбайжон компанияси томонидан Тожикистон жанубидаги бўш турган заводни нефьт билан таъминлаш бўлди, бу икки мамлакатнинг энергетика соҳасида аниқ ташаббусларни амалга оширишга тайёрлигини тасдиқлайди.
Форум иштирокчилари икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш ва иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида бундай тадбирларни мунтазам равишда ўтказишга келишиб олдилар.
Сурат: НИАТ «Ховар»