Май ойи ўрталарида Тожикистон Республикаси Бош прокурори Юсуф Раҳмон Душанбе шаҳрида Туркия Республикаси апелляция Олий суди Бош прокурори Бекир Шоҳин билан учрашди.
Учрашувда терроризм ва экстремизм, одам савдоси, наркотрафик ва бутун инсоният учун жиддий хавф туғдирувчи трансмиллий жиноятларнинг бошқа кўринишлари каби халқаро характердаги жиноятларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, маҳбусларни топшириш ва экстрадиция қилиш, қидирувда бўлган Тожикистон Республикаси фуқароларини қидириш ва қўлга олиш масалалари кўриб чиқилди.
Жиноят ишларини тергов қилиш ва жиноятларнинг олдини олиш жараёнида биргаликдаги ишларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида икки орган ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.
Сурат: Тожикистон Республикаси Бош прокуратурасининг расмий веб-сайти