9 июль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) раиси Тадаси Maэда бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув ўтказди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар, барқарор иқтисодий ўсиш ва «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, алоқа соҳасидаги ҳамкорлик, энергетика соҳасини янада ривожлантириш, соғлиқни сақлаш ва энергетика соҳаларида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини шакллантириш ва амалга ошириш, ҳудудларда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш ва энергия самарадорлиги, замонавий автомобил ва темир йўлларни қуриш, шунингдек, бу борадаги халқаро тажриба муҳокама қилинди.
Музокаралар якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтиришга келишиб олдилар.
Изоҳ. JBIC (Япония халқаро ҳамкорлик банки) 1999 йилда ташкил этилган бўлиб, Япония экспортини тезлаштириш ва халқаро фаолиятни ривожлантиришга фаол ҳисса қўшмоқда. JBIC нинг умумий активлари 150 миллиард долларни ташкил этади. Бугунги кунга қадар Ўзбекистонда JBIC билан ҳамкорликда қиймати 2,6 миллиард долларлик 11 лойиҳа амалга оширилди.
Сурат: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати