Қирғизистон Табиий ресурслар вазирлигининг биоресурс менежменти соҳасидаги мутахассиси Канатбек Дадаев радиода яқинда сони сезиларли даражада камайган бир нечта ўсимлик турларини йиғишга вақтинча тақиқ қўйилганлигини эълон қилди. Бу ўрмон ресурсларидан фойдаланувчилар сонининг кўпайиши билан боғлиқ.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 майдаги 270-сонли «Флоранинг айрим турларидан фойдаланишга вақтинча тақиқ (мораторий) жорий этиш тўғрисида» ги қарорига биноан ёввойи доривор, техник, истеъмол қилинадиган ўсимлик хом ашёсининг қуйидаги турларини: макротомия (Macrotomia DS), арнебия (Arnebia Forssk), ясенца (Dictamnus L), аконита (Aconitum L) ва афлатун пиёзи (Allium aflatunense B. Fedtsch) йиғиш ва тайёрлашга уч йиллик тақиқ белгиланди..
«Мораторий қўйилган бешта ўсимлик тури ҳозирда жуда машҳур ва кенг йиғиб олинган. Бизга Қирғизистон Миллий Фанлар академиясидан ушбу ўсимликлар ҳажмининг кескин қисқариши ва чекловлар ўрнатиш зарурлиги тўғрисида кўплаб сўровлар келиб тушди», – дея изоҳ берди К.Дабаев.
Унинг таъкидлашича, ушбу мурожаатлар ва мониторинг асосида табиий ресурслар вазирлиги ушбу ўсимлик турларидан фойдаланишни вақтинча тақиқлаш тўғрисида фармон ишлаб чиқди.