Учрашувда Тожикистон Миллий кутубхонаси директори Жумахон Файзализод ва Германия Федератив Республикасининг Тожикистондаги елчиси ўринбосари Mартин Лангер Гёте институти ва Тожикистон Миллий кутубхонаси ўртасида ҳамкорлик ва ўзаро англашув Меморандумини имзолаш масаласини муҳокама қилдилар. Бу ҳақда Тожикистон Миллий кутубхонаси маълум қилди.

Maртин Лангернинг таъкидлашича, ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Германия ташқи ишлар вазирлигининг Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё бўйича вакили Kонрад Хельмут Артс фон Штраусенбург ноябрь ойида миллий Кутубхонага ташриф буюради ва учрашув давомида ўзаро англашув меморандуми имзоланиши режалаштирилган.
Гёте институтининг миллий Кутубхона билан ҳамкорлиги кутубхоначилик, илмий кадрлар алмашинуви, мутахассисларни чет элга, шу жумладан Германияга амалиёт ўташ учун юбориш, кутубхонашунослик соҳасида ўқитиш ва олинган билимларни амалда қўллаш каби йўналишларни қамраб олади. Бу ташаббуслар, шубҳасиз, катта фойда келтиради.
Сурат: очиқ манбалардан