2024 йил 11-12 июль кунлари Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирининг ўринбосари Нуриддинзода Ахлиддин Нуриддин Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Женевадаги савдони осонлаштириш ва электрон тижорат марказининг (UN/CEFACT) 30-йиғилишида иштирок этди.

Вазир ўринбосари «минтақавий ва глобал интеграция ва барқарор ривожланишни рағбатлантириш учун иқлим ва рақамли савдо билан боғлиқ ақлли усулларни, шунингдек транспорт коридорларини улашнинг роли» мавзусида нутқ қилди. У ўз нутқи давомида БМТ нинг Марказий Осиё иқтисодиёти бўйича махсус дастури (SPECA) фаолиятини такомиллаштириш зарурлигини таъкидлади.
Шунингдек, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг кўрсатмалари асосида Тожикистонда савдони осонлаштириш доирасида амалга оширилган ишлар ҳақида сўз юритилди.
SPECA савдо бўйича ишчи гуруҳи раиси Нуриддинзода Ахлиддин Нуриддин минтақавий ҳамкорликдаги ишлар ҳақида маълумот берди ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун уни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа иқтисодий комиссияси (БМТ ЕИК) нормаларига мослаштириш муҳимлигини таъкидлади.
Сурат: Тожикистон Республикаси Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлиги