2024 йил 15 июль куни Нью-Йоркда барқарор ривожланиш бўйича юқори даражадаги форум бўлиб ўтди. Тадбирда Тожикистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ҳаким Холиқзода иштирок этди.

Форумда дунёнинг турли минтақаларида барқарор ривожланиш чораларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Тараққиётга эришиш учун халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, иқтисодиёт, ижтимоий соҳа ва экология соҳасидаги ривожланиш бўйича шерикларни молиявий-техник қўллаб-қувватлашни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
«Сўнгги 5 йил ичида Тожикистон иқтисодий ўсишни ўртача йиллик 7,4% даражасида сақлаб туришга муваффақ бўлди, аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот 2,3 баравар ошди ва мамлакатда қашшоқлик даражаси 2003 йилдаги 83 % дан 2023 йилда 21,2% гача камайди. Сўнгги 5 йил ичида аҳоли фаровонлиги даражаси доимий равишда ошиб бормоқда ва аҳоли даромадлари 4,4 баравар ошди. Ўртача иш ҳақи 2,1 баробар, пенсия эса 1,9 баробар ошди», – деди Ҳаким Холиқзода.
Бундан ташқари, Тожикистоннинг сув, иқлим ва музликларни муҳофаза қилиш соҳасидаги халқаро ташаббуслари тўғрисида маълумот берилди. «Барқарор ривожланиш учун сув 2018-2028» Халқаро ҳаракат ўн йиллигининг учинчи юқори даражадаги конференцияси натижалари тақдим этилди.
Сурат: «ХОВАР» Тожикистон Миллий ахборот агентлиги