27 август куни Тожикистон Республикаси Меҳнат, миграция ва бандлик вазири Гулнора Хасанзода ва халқаро миграция ташкилоти ваколатхонаси раҳбари Виктор Лутенко меҳнат муҳожирлари учун тил курсларини ташкил этиш ва меҳнат миграцияси жараёнларини бошқариш асосларини муҳокама қилдилар. Бу ҳақда вазирлик матбуот маркази хабар бермоқда.
Меҳнат муҳожирларини жўнашдан олдин дастлабки тайёрлаш, аҳолини иш билан таъминлаш ва меҳнат муҳожирларини ўз ватанларига қайтганларидан кейин ишга жойлаштириш бўйича фикр алмашилди.
Томонлар Тожикистон Республикаси Меҳнат, миграция ва бандлик вазирлиги ва халқаро миграция ташкилоти томонидан тасдиқланган йўл харитасининг мавжуд лойиҳалари ва фаолияти доирасида келгусидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ деб ҳисобладилар.
Сурат: Тожикистон Республикаси Меҳнат, миграция ва бандлик вазирлиги