Қозоғистон Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нисанбаев Хитой Фанлар Академиясининг Шинжон Экология ва география институти олимлари билан сунъий ўрмон плантацияларини яратиш масалаларини муҳокама қилиш учун учрашув ўтказди. Хусусан, Орол денгизининг қуриган тубига (ОДҚТ) ўрмон экиш бўйича минтақага салбий экологик таъсирни камайтириш лойиҳалари муҳокама қилинди.

Вазир Хитойнинг сунъий плантациялар соҳасидаги муҳим ютуқларини ҳисобга олган ҳолда, хитойлик олимлар билан ҳамкорлик ва тажриба алмашиш муҳимлигини таъкидлади. ОДҚТ нинг экологик муаммоларини ҳал қилиш учун Қозоғистон-Хитой қўшма марказини яратиш таклиф қилинди.
Орол денгизининг қуриган тубидаги ишлар билан батафсилроқ танишиш учун хитойлик олимлар Қизилўрда вилоятига боришди.
Сурат: Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазирлиги