Красноярскда Қирғизистон-Россия ҳукуматлараро комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди – ИА Караван Инфо
Красноярскда Қирғизистон-Россия ҳукуматлараро комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди

Красноярскда Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси – Қирғизистон Республикаси Президенти маъмурияти раҳбари Ақылбек Жапаров ва Россия Федерацияси ҳукумати раиси ўринбосари Алексей Оверчук раислигида савдо–иқтисодий, илмий – техникавий ва гуманитар ҳамкорлик бўйича Қирғизистон-Россия ҳукуматлараро комиссиясининг тор доирадаги 25-йиғилиши бўлиб ўтди. 

Тадбир давомида мамлакатлар ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи доирасида интеграцияни чуқурлаштириш, фан, таълим, маданият, туризм ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Қирғизистон-Россия ҲАК нинг ўтган йили, 2023 йил 29 март куни Бишкекда бўлиб ўтган йиғилишида томонлар иқтисодиёт, молия, энергетика, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва маданият соҳаларидаги ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини муҳокама қилдилар. Икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашнинг истиқболли йўналишлари белгилаб олинди.

Сурат: Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг расмий веб-сайти

error: