Қозоғистон таълим вазири Алматы ўқитувчилари билан таълимнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди
Алматыда таълим вазирининг шаҳар педагогик жамоаси билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув давомида таълим тизимини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари аниқланиб, таълим хизматлари сифатини ошириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Вазир ўқитувчиларга қилган ишлари ва таълим ривожига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди. Президент номидан шаҳар ўқитувчиларидан бирига «Қазақстанның еңбек сіңірген ұстазы» фахрий унвонини топширди.
Вазир ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, болалар хавфсизлигини таъминлаш ва мактабларда сифатли овқатланишни ташкил этиш муҳимлигини таъкидлади. Мактабларда психологик хизматларнинг ролини кучайтириш ва ота-оналар билан ўзаро муносабатлар масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Сурат: ҚР Таълим вазирлиги