Қозоғистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Mурат Нуртлеу Қатарнинг Қозоғистондаги элчиси Абдулла Ҳусайн Жобир билан учрашди. Учрашувда турли соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг муҳим жиҳатлари, жумладан, сиёсат, савдо, сармоявий ва маданий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини, шунингдек, олий ва юқори даражадаги бўлажак тадбирлар жадвалини муҳокама қилдилар. Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг жорий йил февраль ойида Қатарга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувларни самарали амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Суҳбат якунида иштирокчилар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканликларини тасдиқладилар, йирик инвестиция лойиҳалари бўйича ишларни давом эттириш ва ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидладилар.
Сурат: ҚР ТИВ