Давлат раҳбарининг Францияга давлат ташрифи чоғида соғлиқни сақлаш соҳасида муҳим келишувларга эришилди. Қозоғистон ва Франция тиббий хизмат сифатини ошириш, рақамлаштириш ва телетиббиётни ривожлантириш, саратон касаллигини даволаш ва инновацион технологияларни жорий этиш каби соҳаларда фаол ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда.

Ташриф давомида Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Франция Республикаси Соғлиқни сақлаш ва тиббий ёрдам олиш вазирлиги, шунингдек, Қозоғистон ва Франция ташкилотлари ўртасида бир қатор ҳамкорлик меморандумлари имзоланди. Ушбу ҳужжатлар соғлиқни сақлаш ва касалликларнинг олдини олиш соҳасига инвестицияларни жалб қилишга қаратилган.
Тиббий ёрдам сифатини ошириш ва бирламчи тиббий ёрдамни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар бирламчи тиббий ёрдамни ривожлантириш учун мамлакатлар коалициясини яратиш имкониятларини муҳокама қилдилар.
Қозоғистон делегацияси Франциянинг етакчи тиббиёт муассасаларида бўлиб, Франция компания ва ташкилотлари билан бир қатор учрашувлар ўтказди. Ушбу учрашувлар натижасида Қозоғистон аҳолисига тиббий ёрдам сифати ва улардан фойдаланиш имкониятини оширишга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.
Сурат: ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги