2024 йил 11 июль куни Тожикистон Миллий банкида Фирдавс Толибзода раислигида банк тизимининг 2024 йил биринчи ярим йиллигидаги фаолияти якунлари ва кейинги ойларга белгиланган вазифалар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТМБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тожикистон Миллий банки раҳбарининг сўзларига кўра, молиявий хатарлар билан бирга олиб борилаётган оғир глобал сиёсий ва иқтисодий вазиятга қарамай, барқарор иқтисодий ва молиявий ўсишни таъминлаб, жамиятнинг турли соҳаларида сезиларли ютуқларга эришилди.

Асосий кўрсаткичлардан бири 2024 йилнинг биринчи ярмида мамлакат ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ҳажми 61,7 миллиард сомонига етди ва унинг реал ўсиши 8,2 фоизни ташкил етди. Ушбу даврда инфляция 1,9% ни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 0,4% паст.
Йиғилишда қайта молиялаш ставкаси инфляция даражаси ва аҳолининг инфляция кутишларини яхшилашни ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқилиши эълон қилинди – энди бу йилига 9,25% ни ташкил этади.
Фирдавс Толибзода Тожикистон Миллий банки пул-кредит сиёсатини амалга ошириш устида фаол иш олиб бораётганини, банк тизимининг барқарорлигини таъминлаш учун мамлакатнинг бошқа муҳим тузилмалари билан ҳамкорлик қилаётганини таъкидлади.
Сурат: ТМБ матбуот хизмати