Тожикистон Республикаси Президенти БМТ Бош котибининг ўринбосари билан учрашди – ИА Караван Инфо
Тожикистон Республикаси Президенти БМТ Бош котибининг ўринбосари билан учрашди

2024 йил 29 июль куни Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон БМТ Бош котибининг Бош Ассамблея ва конференцияларни бошқариш бўйича ўринбосари Мовсес Aбелян билан учрашди.

Томонлар Тожикистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан кўп қиррали ҳамкорлиги, жумладан, сув ва иқлим масалаларини муҳокама қилдилар.

«Биз сизга конструктив ҳамкорлик, жумладан, БМТ шафелигида мамлакатимизда сув ва иқлим масалаларига бағишланган тематик конференциялар ташкил этганингиз учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз», – деди Имомали Раҳмон суҳбат бошида.

Бундан ташқари, «Тожикистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг халқаро муносабатлардаги ролини янада кучайтириш тарафдори ва тинчлик, барқарорлик ва тараққиётни сақлаш йўлида глабал англашни мустаҳкамлаш борасидаги саъйи-ҳаракатларини жуда муҳим деб билади».

Тожикистон таклифлари бўйича 10 та резолюция қабул қилингани ва ташкилотга аъзо-давлатларнинг республиканинг халқаро ташаббусларини қўллаб-қувватлаши томонларнинг самарали ҳамкорлиги сифатида қайд этилди.

Томонлар Душанбе сув жараёнини тарғиб қилиш ва 2028 йилда Душанбеда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг сув ресурслари бўйича конференциясини ўтказиш ва унинг доирасида «Барқарор ривожланиш учун сув 2018-2028» Халқаро ҳаракат ўн йиллиги мақсадларини амалга ошириш бўйича якуний муҳокамани кўриб чиқдилар.

Бундан ташқари, томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Сурат: Тожикистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати

error: