Uzbekistan Airways Самарқанд ва Иркутск ўртасида мунтазам рейсларни йўлга қўяди
Uzbekistan Airways миллий авиакомпанияси Самарқанд — Иркутск йўналиши бўйича мунтазам қатновлар йўлга қўйилганини маълум қилди. Рейслар ҳар ҳафта якшанба кунлари амалга оширилади, бу сайёҳлар ва саёҳатчилар учун янги имкониятлар очади.

Шарқий Сибирьнинг асосий транспорт марказларидан бири бўлган Иркутск ўзининг бой маданияти ва бетакрор архитектураси билан сайёҳларни ўзига жалб қилади. Шаҳар ўзининг ёғоч уйлари билан машҳур, шунингдек, Россиянинг энг машҳур табиий бойликларидан бири бўлган Байкал кўлига борадиган йўлда муҳим тўхташ жойидир.
Янги йўналиш учун чипталар нархи бир томонга 2 778 000 сўмдан, Самарқанд — Иркутск — Самарқанд йўналиши бўйича 3 866 000 сўмдан бошланади. Биринчи парвоз 16 июнга режалаштирилган.