Ван И Қозоғистон ва Тожикистонга ташриф буюради
18-21 май кунлари Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) ташқи ишлар вазирлари Кенгаши йиғилишида иштирок этишни, шунингдек расмий ташрифлар билан Қозоғистон ва Тожикистонга ташриф буюришни режалаштирмоқда.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ван Вэнбиньнинг сўзларига кўра, 21 май куни Астана шаҳрида ШҲТ га аъзо-давлатлар ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг Мажлиси бўлиб ўтади. Тадбирда ШҲТ га аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари, ШҲТ Бош котиби ва ШҲТ минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори иштирок этади.
Сурат: http://no.china-embassy.gov.cn/zgwj/202311/t20231108_11175745.htm