Владимир Путин давлат хизматига қабул қилиш қоидаларини кўриб чиқишга ваъда берди
Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин давлат хизматига қабул қилиш қоидаларини ўзгартиришни кўриб чиқишини айтди. Бу ҳақда Россия Президенти Саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи (РСТИ) съездида маълум қилди. Тадбир давомида РСТИ бизнес мактаби раҳбари Евгений Шохин президентга ота-оналаридан бири судланганлиги бўлган шахслар учун давлат хизматига ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига қабул қилиш қоидаларини қайта кўриб чиқиш имконияти тўғрисида савол билан мурожаат қилди.

«Бу кадрлар сиёсати билан боғлиқ идоравий қоидаларга тааллуқлидир ва ҳар ҳолда ҳамма нарса вазиятга боғлиқ бўлади. Бироқ, мен бу масалани ҳамкасблар билан муҳокама қилиш учун кўтаришга ваъда бераман», деди В.Путин мурожаатга жавобан.